«россия - ўзбекистон» тегли мақолалар


Самарқандда Россиянинг бош консулхонаси очилади
6 октябр 2023, 23:45

Самарқандда Россиянинг бош консулхонаси очилади

Ўзбекистон ва Россия президентларининг Москвада бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича Самарқандда РФ Бош консулхонасини таъсис этиш, нефть етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битимлар ва бошқа ҳужжатлар (жами 10 та) имзоланди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга «Россия-Доғистон» алоқалари ривожи учун миннатдорчилик билдирди
6 октябр 2023, 21:18

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга «Россия-Доғистон» алоқалари ривожи учун миннатдорчилик билдирди

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан учрашувда адашиб кетди ва «Россия-Доғистон» алоқаларини ривожлантиришдаги иштироки учун унга миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон ва РФ ўртасида ядро тиббиёти ва кадастр баҳолаш тизимини яратишга кўмаклашиш бўйича келишувлар имзоланди
18 сентябрь 2023, 23:14

Ўзбекистон ва РФ ўртасида ядро тиббиёти ва кадастр баҳолаш тизимини яратишга кўмаклашиш бўйича келишувлар имзоланди

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида ядро тиббиёти соҳасида стратегик шериклик, 2023−2024 йилларда кадастр баҳолаш тизимини яратишда Ўзбекистон томонига текин техник ёрдам кўрсатиш, РФга пахта ип-калавасини етказиб бериш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.

Энергетика вазири Ўзбекистон Россия гази учун қанча тўлашини очиқлай олмаслигини билдирди
12 июл 2023, 16:38

Энергетика вазири Ўзбекистон Россия гази учун қанча тўлашини очиқлай олмаслигини билдирди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Россияга газ учун қанча тўлашини очиқлай олмаслиги, лекин миллий манфаатлар, бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, рақобатбардош нархлар белгиланганини таъкидлади.

Россияда ўзбекистонлик мигрант касалхонада вафот этди
30 май 2023, 11:22

Россияда ўзбекистонлик мигрант касалхонада вафот этди

Россияга ишлаш учун борган ўзбекистонлик мигрант ҳужжатларни текшириш вақтида вафот этгани айтилганди. Ўзбекистон Миграция агентлиги унинг шифохонада вафот этгани, ўлим ҳужжат текшириш жараёни билан боғлиқ эмаслигини билдирди. Унинг жасади мамлакатга қайтарилган.

Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
9 май 2023, 00:58

Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди

Москвага амалий ташриф билан борган Ўзбекистон президенти Кремлда Россия президенти билан учрашди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
4 январ 2023, 15:49

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди. Мулоқотда иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, турли соҳаларда, жумладан, энергетика соҳасида манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланди
22 декабр 2022, 21:22

Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланди

Ноябрда Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорига айланди. Ўзбекистон етти ой ичида илк бор олтин экспортини йўлга қўйиб, бир ой ичида 556,7 млн долларлик қимматбаҳо металл сотди. Мамлакат МДҲ давлатлари экспорт бозорларига тобора кўпроқ қарам бўлиб бормоқда.

Футбол: Ўзбекистон ва Россия дуранг ўйнади
21 ноябр 2022, 07:50

Футбол: Ўзбекистон ва Россия дуранг ўйнади

Ўзбекистон ва Россия терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида дуранг ўйнади. Ўйин голларсиз якунланди.

Россияда ҳар куни ўндан зиёд ўзбекистонлик мобилизация муаммосига тўқнаш келмоқда
16 октябр 2022, 10:36

Россияда ҳар куни ўндан зиёд ўзбекистонлик мобилизация муаммосига тўқнаш келмоқда

Tong Jahoni ва «Русь сидящая» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари раҳбарлари Валентина Чупик ва Ольга Романова «Газета.uz»га Россияда меҳнат қилаётган ва ҳибсдаги Ўзбекистон фуқаролари Украинага урушга қандай жалб қилинаётгани ҳақида сўзлаб беришди. Ушбу ташкилотлар алоқа рақамларини ҳам тақдим этамиз.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди
15 сентябрь 2022, 20:40

Ўзбекистон ва Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин музокаралар якунлари бўйича кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида машинасозлик, кимё, нефть-кимё ва геология соҳаларида 4,6 млрд долларлик сармоявий битимлар тўплами имзоланди.

Ўзбекистон россияликларнинг хизмат сафари билан энг кўп борадиган ҳудудига айланди
5 июл 2022, 10:03

Ўзбекистон россияликларнинг хизмат сафари билан энг кўп борадиган ҳудудига айланди

Июнь ойида Ўзбекистон россияликларнинг хизмат сафари билан энг кўп борадиган учта ҳудуддан бирига айланди. Россия ишбилармонларининг мамлакатдаги бизнес сафарлари асосан уч кунгача давом этган.

Ўзбекистонда россиялик туристдан дрон олиб қўйилди
6 июн 2022, 15:11

Ўзбекистонда россиялик туристдан дрон олиб қўйилди

Россиялик турист Полина Ермакова Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтиб Тошкентда дрон олиб киргани учун ҳисбга олинганди. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими квадрокоптерни олиб киришга эътироз билдирмаган. Суд уни оқлади, бироқ дрон ундан тортиб олинди.

Ўзбекистондан Россияга поезд қатнови қайта тикланмоқда
4 июн 2022, 15:41

Ўзбекистондан Россияга поезд қатнови қайта тикланмоқда

Россия 14 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқароларининг темир йўл орқали киришига қўйилган чекловларни бекор қилмоқда. Биринчи бўлиб «Тошкент-Самара» ва «Тошкент-Волгоград» йўналишларида қатновлар йўлга қўйилади.

«Россиядаги иш берувчилар бизнинг ишчи кучимизнинг қадрига етишди» — Эркин Мухитдинов
4 июн 2022, 10:42

«Россиядаги иш берувчилар бизнинг ишчи кучимизнинг қадрига етишди» — Эркин Мухитдинов

Меҳнат вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Россиядан Ўзбекистонга меҳнат муҳожирларининг оммавий қайтиши кузатилмаганининг учта омилини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, хорижлик берувчилар «бизнинг ишчи кучимиз қадрига етишди».

Ўзбекистонда россияликларга тегишли компаниялар сони кўпая бошлади
11 май 2022, 15:14

Ўзбекистонда россияликларга тегишли компаниялар сони кўпая бошлади

2022 йил бошидан бери Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони кўпая бошлади. Хусусан январь ойида 23 та янги компания ташкил этилган бўлса, апрелнинг ўзида уларнинг сони 103 тага ошган, шундан 45 таси АКТ йўналишидаги компания ҳисобланади.

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Ўзбекистонга парвоз қилиш учун рухсат олди
29 март 2022, 10:23

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Ўзбекистонга парвоз қилиш учун рухсат олди

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олди. Парвозлар Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширилади.

Россиянинг шакар ва ғалла экспортига қўйган тақиқи Ўзбекистонга таъсир кўрсатмайди — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
16 март 2022, 10:03

Россиянинг шакар ва ғалла экспортига қўйган тақиқи Ўзбекистонга таъсир кўрсатмайди — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россия шакар ва ғалла экспортига киритган вақтинчалик чекловлари Ўзбекистондаги маҳсулотлар ҳажмига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди. Аҳоли ва корхоналарнинг талабини узлуксиз ва барқарор нархларда буғдой, ун, шакар билан таъминлаш, нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш учун захиралар яратилгани айтилмоқда.

Россия икки йилдан сўнг Ўзбекистонга парвозлар учун қўйилган чекловларни бекор қилди
11 март 2022, 14:36

Россия икки йилдан сўнг Ўзбекистонга парвозлар учун қўйилган чекловларни бекор қилди

«Росавиация» икки йил аввал Ўзбекистон ва яна еттита давлатга парвозлар учун коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритилган чекловларни бекор қилди.

Ўзбекистон ва Россия сайёҳлар оқимини оширишга қарор қилди
11 март 2022, 14:33

Ўзбекистон ва Россия сайёҳлар оқимини оширишга қарор қилди

Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари ўринбосарлари сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини имзоладилар. У 20 та тадбир, жумладан, Россия ва Ўзбекистон туризм йилини ўтказиш ва «Буюк ипак йўли» трансчегаравий сайёҳлик йўналишини ишга туширишни ўз ичига олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг